"Бавария"нинг марказий ҳужумчиси Роберт Левандовскининг Каталониянинг "Барселона" клуби билан музокара олиб боргани ҳақида хабар тарқалди. Инсайдер Кристиан Фальк ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида хабар беришича, польяк немис клубининг кийиниш хонасида "кўк-анорранглилар" сафига ўтиш бўйича музокара олиб борган.
Телефон қўнғироғи пайтида Роберт польяк тилида гаплашди, шунинг учун яқин атрофдаги ўйинчилар унинг ҳамма гапига тушуна олмадилар. Бироқ, Роберт Каталония клуби номини тез-тез тилга олиб, жамоадошларининг эътиборини тортган.
Левандовски ёзда "Барселона" сафига қўшилиши мумкин. ОАВ хабарига кўра, футболчи клуб билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олган.