Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Суперлига. «Қўқон-1912» 90+9-дақиқада пенальтидан гол уриб, «Пахтакор»ни ғалабадан маҳрум қилди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди.

Баҳснинг 2-дақиқасидаёқ ҳакам тошкентликлар дарвозасига пенальти белгилади. Аммо қўқонликларнинг доимийи пенальтичиси ҳисобланган Мурод Холмуҳаммедов 11 метрли жарима зарбасини голга айлантира олмади. Унинг зарбасини «Пахтакор» посбони Элдорбек Суюнов қайтаришга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг устунлик пахтакорчилар томонида бўлди. Улар 86-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Черан 18 метрлардан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Ўйиндаги тўхталишлар учун ҳакам 8 дақиқа қўшиб берди. Бу вақт давомида тўпни "Пахтакор" ўз назоратида ушлаб турди. Аммо 8-дақиқада Ларин ўз жарима майдони ичида хатога йўл қўйиб, Йосовични йиқитди. ҲакамРефери Рустам Лутфуллин иккиланиб ўтирмасдан пенальти белгилади. Иваннинг ўзи ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Мазкур пенальти "Пахтакор" футболчиларидан кескин норозиликни келтириб чиқарди. Ҳакамни ҳақорат қилган Элдор Суюнов эса пенальтидан сўнг майдондан четлатилди.

Шу тариқа, Войнески жамоаси Суперлигада кетма-кет 4та ўйиндан буён дуранг қайд этмоқда. Жамоа 14 очко билан 6-ўринда бормоқда. "Қўқон-1912" эса ўз очколари 10тага етказиб олди.

Суперлига, 9-тур
"Қўқон-1912" - "Пахтакор" - 1:1 (0:1)
Голлар: Иван Йосович (90+9-пенальти) — Драган Черан (86)
Ноаниқ пенальти: Мурод Холмуҳаммедов (2, дарвозабон)
Четлатиш: Элдор Суюнов (90+9)
"Қўқон-1912": И.Абдуллаев, Лукич, Шихов, Сидиқов, Мелиев, Рустамов, Рўзиев, Мерзляков, Йосович, Тошмирзаев, Холмуҳаммедов.
Захира: М.Абдуллаев, Ваҳобов, Раҳматуллаев, Ҳасанов, Азимов, Маматхўжаев, Нурматов, Комилов, Ҳожимирзаев.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Ларин, Хаджиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Файзуллаев, Собирхўжаев, Турғунбоев, Эркинов, Шаркич.
Захира: Қувватов, Черан, Рашидов, Розиев, Холматов, Ёқубов, Асқаров, Эргашбоев, Мираҳмадов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:09, 18.05.2022.
Ўқилди: 2459 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.