Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Кўнгли бўш Луис. Суаресни нима(лар) йиғлашга мажбур қилган эди?

Баҳо:
+ | -

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси бўлган Суарес, балки сайёрамиздаги энг кўнгли бўш футболчидир. 35 ёшли афсона ўз фаолияти давомида нафақат майдон ичида, балки ташқарисида ҳам кўз-ёшларини тия олмаган. Қуйида эмоционал футболчининг энг эсда қоларли ва йиғига бой даврларини эсга оламиз.

АПЛ чемпионлиги армонга айланганида

2014 йилда ўта муҳим баҳс бўлиб ўтади. Унда "Ливерпуль" "Кристал Пэлас" меҳмони бўла туриб, аввалиги 3-0 ҳисобида олдинда боради. Ўйин якуни 3-3 билан тугайди. Суарес эса ўта аянчли ҳолга тушади. Ўшанда у шундай деган: "Бу қаттиқ азоб беради. Биз ўйинни ютишни жуда ҳам хоҳлаган эдик. Мен бу баҳс биз учун ягона умид бӯлганини яхши тушунаман. Биз зўр ўйнадик. Рақиб эса бизни жазолади. Ушбу дуранг бизни чемпионликдан айирмоқда. Минг афсус...".

Ла-лига чемпионлигида

Бу лаҳзалар кейинчалик минглаб мемлар яратилишига асос бўлганди. 2021 йилда Суарес "Атлетико"ни чемпионликка эришишига катта ёрдам беради. Ўшанда ҳужумчи қаттиқ йиғлайди ва қувончини яқинлари билан баҳам кўради. Афсуски, футболчилар коронавирус сабабли мухлислар ва оила аъзоларисиз чемпионликни нишонлашга мажбур эди. Шунга қарамай, ўзини йиғидан тия олмаган Суарес, телефонда видеоқўнғироқ орқали оиласи билан боғланган эди.

Қувонч кўз-ёшлари

2014 йилги АПЛдаги воқеадан бир неча ой ўтиб, Жаҳон чемпионатида Уругвай гуруҳ баҳсларида Англияни мағлубиятга учратади. Ҳужумчи ўша ўйинда дубл қайд этиб, қаҳрамонга айланганди. Суарес ўйиндан кейин шундай деган: "Ҳа, албатта. Мен буни орзу қилардим. Ҳозир бахтлиман ва жамоа билан ғалабани байрам қиламиз. Мен узоқ вақт давомида фақат танқидлар остида яшадим. Бугун уларга жавоб қайтришга ҳаракат қилдим".

Жароҳат заҳми

"Атлетико" бу мавсум ЕЧЛ плей-оффида "Порту"га дуч келади. Аммо ўйинни бошида, 13 дақиқадан кейин жароҳат сабаб Суарес майдонни тарк этишга мажбур бўлган. Ҳужумчи эса ўз жамоасига ёрдам бера олмаслигини ўйлаб дарё-дарё ёш тўкади. Ҳали ҳам "матрасчилар" ўша баҳсни 3-1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган. Акс ҳолда, Суарес қай аҳволга тушишини тасаввур қилиш қийин.

"Барселона"дан кетиш

Суарес "Атлетико"га йўл олганидан бир неча ой ўтиб, у "Барселона"даги сўнгги кунларини ёдга олади. У ўшанда кўзларида ёш билан шундай деган: "У кунлар мен учун аламли ва оғир эди. Мен жуда қаттиқ азоб чекканман ва йиғлаганман. Чунки, ҳатто менга жамоадошларим билан машғулот ўтказишга рухсат беришмаганди. Энг алам қиладигани эса клуб раҳбарияти мени устимдан қандай қарор чиқаришини менга айтмаганидир. Мен ўз тақдиримни бировлар ҳал қилишига қараб турганман. Чунки бошқа иложим йўқ эди".

Луис Суарес тез орада Мадрид клубини тарк этади. У учун кейинги манзил МЛС бўлиши мумкин. Яна ким билади дейсиз...

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:18, 18.05.2022.
Ўқилди: 2090 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.