"ПСВ" футболчиси Коди Гакпо ўз келажаги ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Бу ёзда ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Мен эса ўзимга билдирилаётган қизиқишларни кўриб чиқаман. Улардан энг мосини танлаб олишим керак бўлади. "ПСВ"да яна бир мавсум қолишим ҳам мумкин.
Агарда мен ўзимга имкон берилмайдиган жамоага ўтиб кетсам, бу мен учун шармандалик бўларди. Мен Жаҳон чемпионатида ўйнашни хоҳлайман. Бу учун эса клуб миқёсида ўз даражамни сақлаб туришим, ривожланишим керак".
Гакпо учун "Арсенал" ҳамда "МЮ" даъвогар саналади.