"Барселона" келаси мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида "Интер Майами" билан ўйнайди. Ўйин июль ойи ўрталарида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, 18 июнь куни Дэвид Бекхэм клуби Роберто Карлос ва Роналдиньо жамоаси билан кўргазмали ўйин ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Каталония клуби яна бир МЛС клуби билан ўйин ўтказади. 30 июль куни "Барселона" "Нью-Йорк Ред Буллз" билан ўйнайди.