Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Скудетто учун жиддий кураш, Европа мусобақалари йўлланмаси ва элитада қолиш учун қизғин жанг ёхуд А сериянинг асосий интригалари

Баҳо:
+ | -

Яқин кунларда Италия чемпионатида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Шу сабаб, бугун биз турнир жадвалига ва А Сериянинг асосий интригаларига тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

Италия чемпионатининг сўнгги туридаги воқейликлар ҳақида гапиришдан олдин регламент борасида ҳам бироз маълумот бериб ўтишни лозим топдик. Агар А серияда очколар тенг бўлса, биринчи мезон ўзаро учрашувлар (очколар, тўплар фарқи), кейин - умумий тўплар фарқи ва киритилган голларнинг умумий сонига қаралади. Энди мавзуга батафсил тўхталсак.

Чемпионлик кураши

"Сассуоло" - "Милан"

"Интер" - "Сампдория"

“Милан” сўнгги 11 йил ичида илк бор Италия чемпиони бўлиши мумкин. Скудеттони қўлга киритиш учун Стефано Пиоли жамоаси сўнгги турда “Сассуоло”га ютқазмаслигининг ўзи кифоя. Гап шундаки, очколари тенг бўлган тақдирда “Милан” турнир жадвалидаги асосий рақиби “Интер”дан яхшироқ натижа қайд этган (икки ўйинда “Милан” 4 очко қўлга киритган – 1 ғалаба, 1 дуранг).

Учинчи ўрин “Наполи”га, тўртинчи ўрин “Ювентус”га кафолатланган. Яъни Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма оладиган жамоаларноми аллақачон маълум бўлган.

Европа мусобақалари учун йўлланма

"Торино" - "Рома"

"Фиорентина" - "Ювентус"

“Аталанта”– “Эмполи”

Келинг, Европа Лигаси ва Конференциялар лигаси йўлланмалари учун курашга эътибор қаратамиз. "Лацио" яшил қитъанинг клублар ўртасидаги иккинчи ўринда турадиган мусобақа Европа Лигасида Италия шарафини ҳимоя қилади. "Бургутлар" кейинги турда қандай натижа қайд этса ҳам,олтинчи ўриндан пастга тушиб кетмайди. А Сериянинг бешинчи ва олтинчи ўринни эгаллаган жамоалари тўғридан-тўғри Европа Лигаси гуруҳ босқичига йўл олишади.

“Рома”, “Фиорентина” ва “Аталанта” клублари Европа лигасининг иккинчи йўлланмаси ва Конференциялар лигасининг битта йўлланмаси учун кураш олиб боради. Қайд этиб жоизки, агар “Рома” сўнгги тур натижаларига кўра саккизинчи ўринга тушиб кетса ва Жозе Моуриньо жамоаси келаси ҳафтада Конференциялар лигаси финалида ғалаба қозонса, Европа лигасига йўлланма олиш имкониятига эга бўлади.

Умуман олганда, "Рома", "Фиорентина" ва "Аталанта" ўртасидаги курашда вазият оддий. Аммо очколар тенг бўлиб қолса,ҳолат бироз чигаллашади. Ҳозир эса айнан ўша ҳолатнинг тўрт хил кўринишини кўриб чиқамиз:

  1. Агар "Фиорентина" ва "Аталанта" бир хил очко тўпласа, “бинафшаранглилар” юқорироқ ўринни эгаллайди (икки ўйин ҳам “Фиорентина” фойдасига ҳал бўлган).
  2. Агар "Рома" ва "Фиорентина" бир хил очко тўпласа, у ҳолда римликлар юқори поғонани эгаллайди (ўзаро ўйинларда тенглик, аммо тўплар нисбати “Рома”да яхшироқ).
  3. Агар "Рома" ва "Аталанта" бир хил очко тўплашса, у ҳолда римликлар олдинда бўлади (ўзаро ўйинларнинг иккисида ҳам “Рома” ғалаба қозонган).
  4. Агар "Рома", "Фиорентина" ва "Аталанта" 60 очко тўплаган бўлса, улар шу тартибда мусобқани якунланади. Сабаби ҳар учала жамоанинг ўзаро ўйинларда қўлга киритган очколар сонига қарасак, римликларда яхшироқ кўрсаткич – 9. "Бинафшаранглар" ҳам “бўрилар” каби 9 очкони ўзиники қилган, бироқ тўплар фарқи Флоренция клубида ёмонроқ – 6:4. Бергамоликлар эса “Рома” ва “Фиорентина”га қарши ўйинларда фақат мағлубиятга учраган – 0 очко.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, "Аталанта"нинг еврокубоклар зонасига кириш имконияти анча юқори, чунки "Фиорентина" сўнгги турда "Ювентус" билан куч синашади.

Элитада қолиш учун кураш

“Венеция”– “Кальяри”

“Женоа” ва “Венеция”да А серияда қолиш учун имконияти қолмади. Агар “Женоа” очколар бўйича “Салернитана”га етиб олса ҳам, генуяликлар ўзаро ўйинларда ёмон натижа қайд этган(икки ўйинда 1 очко). “Салернитана” ва “Қизил кўклар” охирги турда элитада жон сақлаб қолишучун кураш олиб боради. Жамоалар ўзаро ўйинларда тенглик қайд этган, аммо “Кальяри”да тўплар фарқи рақибига қараганда яхши. Шунингдек, улар А серияда қолиши учун “Венеция”ни мағлубиятга учратишининг ўзи кифоя қилади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:08, 19.05.2022.
Ўқилди: 3510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.