"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Пак Чжи-Сунгнинг айтишича, Дортмунд "Боруссия"си ҳавбеки Синдзи Кагава "МЮ" таркибида ўйнаб кетишга қодир.
"Кагавада Европа майдонларида ўйнаш бўйича тажриба бор, у юқори даражали футболчи ҳисобланади. Менимча, агар у "Юнайтед"га ўтса, бемалол ўйнаб кета олади", — дея корейс футболчисининг сўзларини келтиради Goal.com.