Филипп Фоден Англия Премьер-лигасида йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
"Манчестер Сити"нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси кетма-кет иккинчи марта ушбу совринни қўлга киритди. У буни биринчи бўлиб амалга оширганди.
23 ёшгача бўлган ўйинчиларга бериладиган мукофот учун Трент Александр-Арнольд (“Ливерпуль”), Конор Галлахер (“Кристал Пэлас”), Тайрик Митчелл (“Кристал Пэлас”), Мейсон Маунт (“Челси”), Аарон Рамсдейл (“Арсенал”), Деклан Райс (“Вест Хэм”) ва Букайо Сака (“Арсенал”)лар кураш олиб боришди.
Фоден Премьер-лиганинг 27 ўйинида 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.