"Барселона" бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Вильярреал"га қарши ўйин ҳужумчи Усмон Дембеле учун клуб учун охиргиси бўлиши мумкинлигини тан олди.
“Бу Дембеленинг “Барселона” ва бошқа футболчилар учун сўнгги ўйини бўлиши мумкин. Бироқ, Усмон биз билан шартномани узайтириши ҳам мумкин.
Дембеле - қатъиятли футболчи. Мен уни жуда яхши кўраман. Мен оптимистман ва Усмон фаолиятини жамоамизда давом эттиришига умид қиламан”, - дея Хавининг сўзларини келтирган журналист Фабрицио Романо.