Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Легионерларимиз. Отабек Шукуров урган супергол жамоасига ғалаба келтирди (видео)

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 25-тури доирасида "Шаржа" клуби ўз майдонида "Эмирейтс"ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди.

Меҳмонларнинг баҳснинг 12-дақиқасида ҳисобни очган бўлсалар, тайм сўнгида шаржаликлар 2та тўп билан жавоб қайтаришди. 41-дақиқада Кайо ҳисобни тенглаштирган бўлса, танаффус арафасида Отабек Шукуров 17 метрлардан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Ўйин охиригача мазкур ҳисоб ўзгармади.

Мазкур ғалабадан сўнг "Шаржа" ўз очколарини 54тага етказди ва 2-поғонани мустаҳкамлади. Жамоа сўнгги турда 3-ўринда бораётган "Ал-Ваҳда" билан тўқнаш келади. Мазкур ўйин чемпионатда кумуш медаль тақдирига ойдинлик киритади.

“Шаржа” - “Эмирейтс” - 2:1

Голлар: 12 - Литерри (0:1), 41 - Кайо (1:1), 44 - Отабек Шукуров (2:1).

Киритилди: 22:12, 21.05.2022.
Ўқилди: 3862 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.