Ҳужумчи Неймар "ПСЖ" сафидаги 100-голини урди - Лига 1нинг 38-турида "Мец"га қарши ўйинда.
2017/18 йилги мавсумдан бери парижликлар сафида тўп тепаётган бразилиялик футболчи Доминик Рошто билан клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
"ПСЖ" сафида улардан фақат Паулета (109), Златан Ибраҳимович (156), Килиан Мбаппе (171) ва Эдинсон Кавани (200) кўпроқ гол урган.