Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Миллионларга сотилган Мбаппе: жаҳон футболининг асосий иқтидорларидан бири Парижни танлади

Баҳо:
+ | -

Жаҳон футболининг асосий иқтидорларидан бири Парижда қолишни танлади.

Учинчи уриниш

Унинг болалар хонасида 14 ёшини нишонлаган Килиан Мбаппе илк бор “Реал Мадрид” базасида учрашган Криштиану Роналдунинг портрети туширилган плакатлар осилган. Лол қолган болакайни ўша пайтда "Қироллик клуби" спорт директори лавозимини эгаллаб турган Зинедин Зидан шахсий машинасида Мадрид базасига олиб келди.

Мбаппе ва “Реал” бир-бирлари учун яратилгандек туюлди, аммо франциялик ҳужумчини қўлга киритишга учинчи уриниш муваффақияциз якунланди. 2017 йилдагидек, у “Монако”дан “ПСЖ”га ўтишни танлаганида ва бир йил олдингидек, футболчи Испания пойтахтига ошиқаётганида. Бироқ, француз суперклуби вазиятни ўзгартириши мумкинлигига ишончи комил эди ва "Реал Мадрид" таклиф қилаётган 200 миллион евродан воз кечди.

Ҳозирги фиаско энг оғриқлиси бўлди. Испания чемпионларининг жаҳли чиқди десам тўғрироқ бўларди. Мадридда улар Эрлинг Холандни қўлга киритиш уринишидан атайлаб воз кечиб, барча оғзаки келишувлар кучга кирганига ишонишди. Улар Мбаппенинг барча истакларини қондиришга тайёр бўлиб, унга 130 миллион евроли бонусини кафолатлашди, шунингдек, франциялик футболчига имидж ҳуқуқини сақлаб қолишга ваъда беришди. Бундай истисно фақат Роналду учун қилинган, лекин ҳатто португалияликлар ҳам уларни юз фоиз сақлаб қолмаган.

Фақат сўнгги лаҳзада ҳаммаси остин-устун бўлди ва Маrcа манбаларига кўра, Мбаппе ва унинг оиласи доимий равишда Қатар амири Ҳамад Аль-Тани ва Франция президенти Эммануэль Макрон томонидан босим остида бўлган. Эҳтимол, бу омил баҳона бўлиши мумкин, аммо Мадридда улар шунчаки “ПСЖ”дан мумкин бўлган максимал шартлар учун ишлатилганига аминлар.

Мбаппенинг онаси, Фаиза Ламари жума куни ўғлининг "Реал Мадрид" билан ҳам, ҳозирги клуби билан ҳам келишувлари борлигини айтгани бежиз эмас. Бир кун ўтгач, у ўғли испанлар билан келишувни бузгани ҳақидаги даъволарни рад этиб: "Клуб ҳеч қачон тўлиқ келишувни тасдиқламаган", деди. Шунингдек, футболчининг муҳитига таяниб, унинг қарори ҳаётдаги энг қийин қарор бўлганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Жаҳон футболининг асосий инсайдерларидан бири Фабрицио Романонинг фикрича, Мбаппе "Реал" президенти Флорентино Пересга шахсан қўнғироқ қилиб, унинг сабабларини тушунтиришни тўғри деб ҳисоблаган. Бироқ Мадридга яқин ва клубнинг барча ички ишларини яхши биладиган Хосеп Педрерольнинг сўзларига кўра, гап қисқа хабар билан чегараланган.

Испания Ла лигасе раҳбари вазиятга фикр билдирди: “ПСЖ”нинг сўнгги мавсумларда 700 миллион евро йўқотиб, маошларга йилига 600 миллиондан ортиқ маблағ сарфлаганидан сўнг Мбаппени янги шартлар билан жамоада олиб қолиши футболни ҳақорат қилишдир. Улар Суперлига каби хавфли”.

Олтин қафас

Гари Линекер бу воқеадан камроқ ҳайратда қолганга ўхшади: "Мбаппе ажойиб мавсумни иккита ажойиб ўйинчи билан бирга ўтказди ва бу унинг туғилган юрти. Оҳ, ва у энди амалда клубни бошқарадиганга ўхшайди".

Агар бир нечта манбалардан олинган маълумотларга ишонсангиз, Мбаппе "ПСЖ" лойиҳасининг марказий фигурасига айланади. Ҳатто Аргентинани ҳар доим бошқариб келган Лео Месси ҳам ҳеч қачон бундай таъсирга эга бўлмаган. Мбаппенинг роли ҳақидаги баъзи миш-мишлар ҳақиқат бўлса ҳам, бу футбол учун мутлақо ақл бовар қилмайдиган воқеа.

Форварднинг уч йиллик янги шартномасидаги бандлар ҳаммага маълум. Янги шартномага розилик учун 300 миллион евролик бонус, бундан ташқари сал кам 100 миллион евро йиллик маош. Авторитетга келсак, бундан буён Мбаппе бош мураббий ва спорт директорини танлашда ўз сўзини айтади ва ўйинчиларни сотиб олиш ва сотиш, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қодир таркибни тўлдиришда унинг фикри сўралади. Шубҳасиз, Маурисио Почеттино ҳам, Леонардо ҳам Парижда қолмайди. Мураббий Зидан бўлиши мумкин ва бу омил Мбаппени қутқариш операциясининг асосий омилларидан бири саналади.

Мбаппе ҳақида кўп гапиришади. Унинг фойдасига кўплаб омилларни келтириш керак, лекин кўпчилик учун у болалик орзусидан воз кечиб, олтин қафас ва сўнгги топ-5 чемпионатда қолишни танлаган одам бўлиб қолади. "Сантяго Бернабеу" ҳеч қачон янги қиролга эга бўлмаган, аммо уларда Карим Бензема бор. Мбаппе учун эса, футболчининг атрофидагилар айтганидек, "Реал Мадрид"нинг эшиклари клубни ким бошқаришидан қатъи назар, энди абадий ёпиқ.

Киритилди: 11:47, 22.05.2022.
Ўқилди: 3737 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.