AS маълумотига қараганда, "Ювентус" клуби спорт директори Фабио Паратичи Мадридга келган. Унинг ушбу сафардан асосий мақсади "Реал" ҳужумчиси Гонсало Игуаин эди. Манбадан келтирилишича, Паратичи футболчининг агенти билан учрашган ва Антонио Конте "Ювентус" таркибида Игуаинни кўришни жуда истаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчи билан шунингдек, Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳам қаттиқ қизиқиб қолган.