"Монако" ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени "Реал" ва "Ливерпуль" билан келишувга эришди. Футболчи якуний қарор қабул қилиш учун ўзига вақт беришга қарор қилди.
RMC Sport хабарига кўра, клуб президенти Носир Ал-Хелайфи футболчини Париж клубига жалб қилишга уринганига қарамай, Тчуамени "ПСЖ"га ўтмайди.
Жорий мавсумда футболчи Франция чемпионатида 35 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.