Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Си-Эн-Эн телеканалига берган интервьюси чоғида ҳозирги кунга келиб Мессидан яхшироқ ўйин кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди.
"Кимгадир мен ёқаман, кимлардир уни ёқтиришади. Барчасини мухлислар белгилаб беради. Ўйлашимча, ҳозирги вақтда мен ундан кўра кучлироқман", дейди Роналду кулиб.
"Мен иккаламизни солиштираверишларидан чарчадим. Менимча, Месси ҳам чарчаган бўлса керак", дея бу мавзуни ёпиш кераклигини таъкидлаб ўтди Роналду.