"Челси" бош мураббийи Томас Тухель тез орада раҳбарият билан учрашув ўтказади. Хабарларга кўра, таркиб футболчиларининг келажаги броасида Тухель янги раҳбарият билан гаплашиб олиши керак.
У янги футболчилар, жумладан марказий ҳимоячи ҳамда ярим ҳимоячи харидини режа қилган. Жамоанинг Лукаку, Пулишич ҳамда Зиеш каби йирик номлари бошқа клубга йўл олиши мумкин. Уларнинг ўрнини ким эгаллаши эса номаълумлигича қолмоқда.