Аргентиналик футболчи Анхел Ди Мария "ПСЖ" жамоасидаги ҳолатига ойдинлик киритди. Футболчининг фикрича, у жамоада узоқ вақт қолишга тайёр эди. Раҳбарият фахрийга хушмуомалалик билан ишора қилди.
“Клубга ўйнашда давом этишни хоҳлаётганимни айтдим. Бунга жавобан улар менга хайрлашганим яхшироқ эканини айтишди”, - деди Ди Мария.
Францияда Тиаго Сильва ҳам худди шу услубда жамоа билан хайрлашганини таъкидлашмоқда. Натижада бразилиялик фахрий кейинги йили Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.













