Ўзбекистон чемпионатининг 10-тури доирасида Тошкент дербиси бўлиб ўтди. «Локомотив» майдонига ташриф буюрган «Пахтакор», ниҳоят, кетма-кет тўртта дурангдан сўнг ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Баҳснинг 28дақиқасида Черан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Драган 20 метрлардан жарима зарбасидан тўпни дарвозанинг ўнг юқори бурчагига аниқ йўллади.
Иккинчи бўлим бошида "Пахтакор" ҳисобдаги фарқни 2тага оширди. Алижонов ўнг қанотдан узатган тўпни Оливер Шаркич дарвозага жойлаб қўйди.
Ўйин сўнгида меҳмонлар учинчи голни уришлари ҳам мумкин эди. Аммо Азиз Турғунбоев яккама-якка вазиятда дарвозани забт эта олмади.
Суперлига. 10-тур
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:1)
Голлар: Черан 28, Шаркич 48.
"Локомотив": Абдужалилов, Қодирқулов, Қобилов, Опех, Мухторов, Ғуломов, Махарадзе, Тошпўлатов, Д.Комилов, Ҳасанов, Этаме.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов, Хаджиев, Сайфиев, Ҳамробеков, Черан, Собирхўжаев, Рашидов, Турғунбоев, Шаркич.