"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги кеча "Энфилд"да "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан сўнг мухлислар билан хайрлашди. Бельгиялик футболчи хайрлашув мактубида мерсисайдликлар жамоасида ўйнаш у учун шараф эканини таъкидлади.
“Тўғрисини айтсам, мен фахрланаман. "Ливерпуль" учун "Энфилд"да ўйнаш мен учун катта шараф. Бу йиллар давомида жамоадошларим, мураббийлар штаби ва ажойиб мухлислар билан бўлганимдан бахтиёрман”, - дейди Ориги.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Ориги фаолиятини "Милан"да давом эттиради. Бельгиялик футболчи Стефано Пиоли жамоасига эркин агент сифатида қўшилиши керак.