"Арсенал" қанот ҳимоячиси Эктор Бельерин "Бетис"даги 1 йиллик ижара муддати якунига етганидан сўнг клубга қайтмоқда.
Испаниялик футболчи бугун ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида клуб мухлислари билан хайрлашди.
У жорий мавсумда "қурбақалар" учун жами 32 та ўйин ўтказди ва бу баҳсларда 5 та голли узатма амалга оширди.