Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

АГМК Ўзбекистон миллий чемпионати Олий дивизионидаги юбилей ғалабани нишонлади

Баҳо:
+ | -

АГМК жамоаси Ўзбекистон миллий чемпионати Олий дивизионидаги 399-ўйинида юбилей 150-ғалабасини тантана қилди.

Ушбу юбилей ғалаба ўтган турда Самарқандда кечган "Динамо"га қарши баҳсда қўлга киритилди. Ўзбекистон миллий чемпионати Олий дивизионида АГМК 150 ғалабага эришган 17-жамоага айланди.

Ўзбекистон миллий чемпионати Олий дивизионида АГМКдан кўпроқ ғалабага эришган жамоалар сони 16тани ташкил қилади: "Пахтакор" (608), "Нефтчи" (475), "Навбаҳор" (410), "Насаф" (403), "Бухоро" (318), "Сўғдиёна" (271), "Бунёдкор" (271), "Локомотив" (242), "Динамо" (242), "Андижон" (239), "Металлург" (234), "Қизилқум" (227), "Машъал" (214), "Трактор" (178), "Қўқон-1912" (176) ва "Дўстлик" (169).  

Шунингдек, АГМК яна бир юбилей остонасида турибди. Навбатдаги "Нефтчи"га қарши кечадиган ўйин АГМК жамоасининг олий дивизиондаги юбилей 400-учрашувига айланади.

АГМК Ўзбекистон миллий чемпионати Олий дивизионида 400лик довонни забт этадиган 17-жамоага айланиш арафасида.

АГМКдан кўпроқ ўйин ўтказган жамоалар: "Пахтакор" (889), "Навбаҳор" (889), "Бухоро" (826), "Нефтчи" (812), "Сўғдиёна" (780), "Андижон" (766), "Насаф" (736), "Динамо" (716), "Металлург" (703), "Қизилқум" (644), "Машъал" (540), "Локомотив" (486), "Трактор" (490), "Қўқон-1912" (490), "Сурхон" (461) ва "Бунёдкор" (430).

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 06:00, 25.05.2022.
Ўқилди: 1052 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.