Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Узоқ кутилган парвоз: «Андижон» – «Машъал» 4:0

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча дақиқа олдин Андижондаги «Соғлом авлод» стадионида «Андижон» ҳамда «Машъал» жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобда ғалаба қозонишди.

Баҳсга тўхталадиган бўлсак, учрашувни мезбонлар хужумкор тарзда бошлашди. 2-дақиқаданинг ўзидаёқ Азиз Ғуломхўжев томонидан берган зарба Қувватовни бироз эсанкиратиб қўйди. Ғуломхўжаевнинг зарбаси бироз аниқроқ кўриниш олганида ҳисоб очилиши ҳам мумкин эди.  Ушбу ҳавфли вазиятдан сўнг жамоалар ўйнида бироз пасайиш сезилгандай бўлди. Балки бу - майдонга кўникиш билан боғлиқдир.

Навбатдаги қулай имконият яна «Андижон» вакилларида юзага келди. 18-дақиқада Рустам Аъзамовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Владимир Шишиелов бош билан дарвозага йўллади. Бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади. 21-дақиқада эса «Соғлом авлод» стадиони жумбушга келди. Марказдан Баҳром Абдураҳимов тўпни, баҳс бошидан бери анча фаол ўйнаётган Рустам Аъамовга ошириб берди ва уни дарвозабон билан бирга- бир чиқишини таъминлади. Аъзамов эса вазиятни кўка совирмади 1:0!

Одатда «Андижон» гол урганидан сўнг, деярли ташаббусни  ўз қўлига олиб рақибга имконият бермасликка уринди. Бу гал ҳам худи шундай бўлди. Бу эс кўп ўтмай ўз самарасини берди. 34-дақиқада Владимир Шишелов ҳимоячиларни ва хатто дарвозабони ҳам алдаб ўтган паллада, Санжар Қувватов хужумчини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Натижада учрашувни бошқариб бораётган ҳакам Валентин Коваленко 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Ўзи «ишлаган» пенальтини Владимир Шишелов ўзи ажойиб тарзда гол билан якунлади 2:0!

Иккинчи тўпни ўтказиб юборганидан сўнг «Машъал» футболчилари бор эътиборларини хужумга қаратишди. Натижада орқа чизиқларда бўшликлар юзага кела бошлади. Бундан эса Аверьянов шогирдлари 42-дақиқада яна бир бор фойдаланишди. Рустам  Аъзамов ўнг қанотдан «Машъал» жарима майдончасига ёриб кирди. Тўпни юқоридан Владимир Шишеловга ошириб берди. Шишелов бош билан Қувватов дарвозасини ишғол қилди 3:0! Биринчи бўлим «Андижон»нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар хужумкор тарзда бошлашди. 47-дақиқада Самандар Шодмонов чамаси 30 мертрлар узоқликдан Лочин Долимов қўриқлаётган дарвоза томон жарима зарбасини амалга оширди. Аммао унинг зарбаси бироз кучсизроқ кўриниш олди ва Долимов қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

Айтиш мумкинки, «Андижон» футболчилари дастлаби бўлимда учта тўп киритганликлари туфайли, Аверьянов иккинчи бўлимда тактикага бироз ўзгартириш киритди. Мезбонлар  энди хужумкор эмас, балки, ҳимоявий футбол орқали, қарши хужумларда рақиб хатоларини кутишди.

55-дақиқада ўз жарима майдонлари ичида пала-партиш ҳаракат қилган муборакликлар сал бўлмаса ўз дарвозаларидан тўртинчи тўпни олиб чиқишлари мумкин эди. Дастлаб, Расул Раҳмоновнинг тепган тўпини ҳимоячилар қайтаришган бўлишса, Акмал Жўрабовнинг зарбасига эса аниқлик етишмади.

Шархни ўқиётган футбол мухлислари Burgutlar.com интернет нашри фақат «Андижон» томонидан амалга оширилган хужумларни ёритибди, деган хулосага келмасликларини сўрардик. Чунки, «Машъал» футболчилари учрашув мобайнида айтарли голга тортадиган вазиятларни ярата олшишмаганини ҳам эътироф этишимиз лозим.  Аверьянов шогирдлари деярли ҳимояда хатога йўл қўймаганликларини ҳам қўшимча қилишмиз мумкин.

69-дақиқада Алишер Тўхтасинов чамаси 35 мертлар узоқликдан берган зарбасини Санжар Қувватов аранг қайтариб қолди. Қайдган тўпга эса Акмал Жўрабоев биринчи бўлиб етиб келди. Жўрбоев эса ўзи дарвозага зарба бермай, қулай вазиятда турган жамоадоши Рустам Аъзамовни тўп билан таъминлади. Лекин бу вазиятда ҳимоячилар хафвни бартараф этишга муваффақ бўлишди.

83-дақиқада «Соғлом авлод» стадионида ҳақиқий байрам бошланди! Баҳром Абдураҳимов чамаси 35 мертлар узоқликдан Санжар Қувватовнинг устида ошириб дарвоза томон зарба йўллади. Бироз олдинга чиқиб кетган Қувватов тўпни қайтариб қола олмади 4:0!

Голдан кейин мезбонлар яна олдинга ўтишди, 85-дақиқада Лочин Солиев чап қанотдан  «Машъал» жарима майдончасига ёриб кирган холда, жамоадоши Санжар Тўрақуловга тўпни ошириб берди. Лекин Тўрақуловнинг зарбасига аниқлик етишимади.

Шундай қилиб «Андижон» ўз майдонида йирик ҳисобда ғалбани тантана қилди!

«Андижон»  - «Машъал» 4:0
Гол: Рустам Аъзамов  21,  Владимир Шишелов 34, (пен.) 42, Баҳром Абдураҳмов 83.
Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент), М.Саидқосимов (Тошкент), Р.Илёсов (Тошкент), Д.Пислегин (Тошкент).
Огоҳлантириш: Алишер Тўхтасинов 67 - Самандан Шодмонов 24, Темур Дадашев 16.
«Андижон»: Лочин Долимов, Азиз Ғуломхўжаев, Мақсуд Хаитов, Алишер Тўхтасинов (Лочин Солиев 70), Бахром Абдурахимов, Азиз Жўраев, Рустам Аъзамов, Икром Иброҳимов, Илдар Маматказин, Расул Рахмонов (Санжар Тўрақулов 81), Владимир Шишелов (Акмал Жўрабоев 46).
«Машъал»: Санжар Қувватов, Алик Хайдаров, Дилявер Ваниев, Илья Фомичев, Тони Линдберг, Нодир Давлатов (Искандар Шойқулов 55), Габит Сапаргалиев, Аббос Шодмонов (Жахонгир Абдумўминов, 35), Темур Дадашев, Сардор Рахмонов, Самандар Шодмонов (Шахзод Шаймонов).
Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчилари: Владимир Шишелов Расул Раҳмонов.

Абдумутал АБДУНАЗАР

Манба: burgutlar.com
Киритилди: 19:34, 19.05.2012.
Ўқилди: 5296 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.