Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

«Андижон» - «Машъал»: Ўйиндан кейинги матбуот анжумани

Баҳо:
+ | -

«Андижон» ҳамда «Машъал» жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етганидан сўнг, матбуот анжумани бўлиб ўтди. Эътиборли томони, матбуот анжуманига иккала жамоа бош мураббийлари биргаликда ташриф буюришди.

Дастлаб, ўйин ҳақида «Машъал» устози Владимир Фомичёв, кейин эса «Андижон» бош мураббийи Александр Аверьянов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
Владимир Фомичёв («Машъал» бош мураббийи): — Бугунги ўйин жуда ҳам оғир бўлди. «Андижон» яхши ўйин ташкил қила олгани учун ҳам бугун биз мағлуб бўлдик, деб ўйлайман. Шогирдларим ўйинда деярли голга тортадиган вазият ярата олишмади.
«Андижон» эса ҳимоя чизиғида тартибли ўйин кўрсатди. Ўйин давомида деярли барча вазиятларда улар устунлик қилишди.
 
Александр Аверьянов («Андижон» бош мураббийи): — Жамоам ўйиндан-ўйинга ўзига келиб бормоқда. Бу қувонарли албатта. Охирги 4та учрашувда биз ўз ўйнимизни кўрсатмоқдамиз, деб ўйлайман. Гарчи натижаларнинг ҳаммаси ҳам ижобий бўлмасада.

Бугун ҳисобда устунлик қилган бўлсакда, майдон марказида футболчиларим кўп хатоларга йўл қўйишди. Жароҳатдан фориғ бўлган футболчиларимизни жамоага қайтишгани ҳам ўйинимизни кучайишига хизмат қилмоқда.

Владимир Шишелов жамоадаги лидерликни ўз қўлига олди ва жамоани анча яхши шаккланишига ўзининг ҳиссасини қўшмоқда. У ўтган йили деярли ярим мавсум футболсиз қолган экан. Бу ҳам уни мавсум аввалида ўзини кўрсатишига таъсирини кўрсатган кўринади. Лочин Солиевда ҳам шундай холат кузатилган.

Олдинда бизни «Локомотив»га қарши Ўзбекистон Кубоги доирасидаги иккита учрашув кутиб турибди. Биз шу ўйинга қадар жамоамизни янада шакллантириб олишимиз керак.
 
— Сўнги ўйинларда жамоангизнинг мағлуб бўлаётганини нима билан изоҳлайсиз?
 Владимир Фомичёв («Машъал» бош мураббийи): — Охирги ўйинларда мағлуб бўлаётганимизга сабаб, қайсидир маънодаги таркибимизда ёш ўйинчиларнинг кўплигидир. Асосий таркиб футболчиларимизнинг кўпчилиги жароҳат олган. Айтишим мумкин, таркибимизда 6та ёш футболчилар галма-галдан майдонга тушишмоқда (Шайманов, Давлатов, Раҳмонов шулар жумласидан — муаллиф).
 
— Бугун «Андижон» таркибидаги қайси ўйинчини энг яхши ўйинчи, деб кўрсатган бўлардингиз?
Владимир Фомичёв («Машъал» бош мураббийи): — Мен, Рустам Аъзамовни кўрсатган бўлардим. Ушбу футболчи ўйин давомида ҳимоя чизиғимизни ёриб ўтиш билан бирга, ҳимоячиларимни ёш болалардай алдаб ўтди. Худди ҳимоячилар йўқдай ўзини ўйнини бемалол кўрсата олди.
 
— Сизчи, «Машъал» таркибидан қайси футболчини бугунги ўйинда яхши ўйинчи, деб ўйлайсиз?
Александр Аверянов («Андижон» бош мураббийи): — Тўғриси 4:0га мағлубиятга учраган жамоадан яхши ўйинчини айтиш қийин. Лекин, айтишим мумкин, Самандар Шодмонов жамоадошларига қараганда анча яхши ҳаракат қилди.

Манба: www.burgutlar.com
Киритилди: 20:38, 19.05.2012.
Ўқилди: 5310 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5453]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3340]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3097]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2221]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1957]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1858]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1631]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1567]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1530]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1425]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик