Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Роналдуда «МЮ» рекорди нақд, лиганики-чи?

Баҳо:
+1 | -

«МЮ» ҳужумчиси Криштиану Роналду АПЛнинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.

Португалиялик юлдуз бу сафар махсус сўровда Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Габриэль Жезус («Манчестер Сити»), Леандро Троссард («Брайтон»), Тьяго Алькантара («Ливерпуль»), Сон Хюн Мин («Тоттенхэм»), Бруно Гимараэс («Ньюкасл») ва Натан Коллинз («Бернли»)ни орда қолдирди. Маълумот учун, 37 ёшли юлдуз ўтган ой АПЛ доирасидаги 4та ўйинда 5та гол урди. Жумладан, «Норвич» билан учрашувда «хет-трик»ка эришди ва «Арсенал» ҳамда «Челси»га 1тадан гол тортиқ этди.

* Криштиану Роналду жорий мавсум ойнинг энг яхши футболчисига аталган совринни иккичи марта қўлга киритди. 2021 йилнинг сентябрь ойи­да ҳам айнан португалиялик юлдуз эътироф этилганди. 

* Криштиану Роналду Анг­лияда ой лауреати бўлиш бобида «МЮ» рекордчисига айланди. Энди унда бундай совринлар сони 6та. Хуллас, Криш «МЮ»даги фаолияти давомида 5 марта ойнинг энг яхши футболчиси мақомини олган афсона - Уэйн Рунидан ўзиб кетди. 

* Криштиану Роналду АПЛ тарихида энг кўп ой лауреати бўлган футболчилар рўйхатида 3-ўринга кўтарилди. Аниқроғи, у бу кўрсаткич бўйича «Ливерпуль» афсонаси Стивен Жеррард (6 карра лауреат) билан тенглашиб олди. Олдинда турган «Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн ва «Манчестер Сити» тарихидаги бош голеадор Серхио Агуэро ҳисобида эса 7тадан сов­рин бор. 

* Криштиану Роналду май ойида ҳам лауреат бўлса, жорий мавсумнинг ўзида АПЛ рекордчилари қаторига қўшилади. Бироқ охирги вақтларда «МЮ»нинг ишлари юришмаётганини инобатга олсак, бу жуда қийин масала.

Дарвоқе, мураббийлар сўровида «нотаниш» Майк Жексон ғолиб чиқди. Чунончи, «Бернли» бошқарувини қўлга олган мутахассис апрель ойи­даги 4та ўйинда 3та ғалаба («Саутгемптон» - 2:0, «Вулверхэмптон» - 1:0 ва «Уотфорд» - 2:1) ва 1та дуранг («Вест Хэм» - 1:1) қайд этди. Жексон шу натижалар ўлароқ, Юрген Клопп («Ливерпуль»), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити») ва Томас Франк («Брентфорд»)дан кўпроқ балл тўплади.

Манба: iff.uz
Киритилди: 14:35, 25.05.2022.
Ўқилди: 6587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.