"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоанинг учта футболчиси билан гаплашган. Хабарларга кўра, испаниялик мутахассис улар билан янги битим борасида музокаралар ўтказган.
Унинг сўзларига кўра, у футболчиларга ўзининг янги мавсум учун режаларини айтиб берган. Олдинроқ жамоа ярим ҳимоячиси Муҳаммад Элнени 1 йиллик янги битимга имзо чеккан эди.
Бу иш тез орада Эдди Нкетиа билан ҳам амалга ошиши кутилмоқда.