"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич бошқа клубда ижара асосида ўйнаш учун маошининг бир қисмини қисқартиришга тайёр.
Футболчи ўтган мавсумни “Бешиктош”да ижара асосида ўтказган. Турк клуби футболчини кейинги мавсумда қолдиришни истаган эди, аммо молиявий қийинчиликлар туфайли Истанбул клуби бунга эриша олмади. Шартнома бўйича Пьянич "Барселона"га қайтиши керак эди, аммо "кўк-анорранглилар" таркибидаги ярим ҳимоячилар ўртасидаги кучли рақобатни ҳисобга олсак, унинг таркибдан жой олиши катта савол бўлиб қолмоқда.
Футболчининг ўзи маоши қисқартиришга ва раҳбарияти уни бошқа жамоага ижарага беришга рози эканлигини айтди, деб хабар беради Catalunya Radio.
Футболчи жорий мавсумда Туркия чемпионатида 20та ўйин ўтказиб, 2та голли узатмани амалга оширган.













