"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси "Барселона" президенти Жоан Лапортадан ўғлининг исмини тилга олишни бас қилишни сўради.
Сўнгги пайтларда Париж клубидаги сўнгги мавсумдан кейин кичик Месси Каталония пойтахтига қайтиши мумкинлиги айтилганди, бироқ Лапорта бу миш-мишларни рад этди. Лапортанинг чиқишларида Лионель Мессининг тилга олиниши шу қадар кўпайиб кетганки, футболчининг отаси "Барса" президентидан буни тўхтатишни талаб қилган, деб ёзади Испания ОАВлари.
Футболчи жорий мавсумда Франция чемпионатида 26 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди.