Ўзбекистон миллий чемпионатидан ўрин олган Тошкент вилояти дербисида кутилганидек мезбон жамоа вакиллари ғалаба қозонишди.
Аввалига Сардор Расуловнинг голи эвазига бекободликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Бироқ учрашувнинг ярим соати ортда қолган вазиятда Зотеев ва Абдураҳмоновлар иккита тўп киритиб "Олмалиқ"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда Зафар Холмуродов ўзининг юбилей голи билан мухлисларни хурсанд қилган бўлса, Шоҳназар Норбеков олий Лигадаги дебют голи билан ҳисобдаги фарқни қисқартира олди.
ЎзПФЛ. 9-тур
ОЛМАЛИҚ - МЕТАЛЛУРГ 3:2 (2:1)
Голлар: Олег Зотеев (31), Азамат Исроилов (33), Зафар Холмуродов (82) - Сардор Расулов (5), Шоҳназар Норбеков (86).
ОЛМАЛИҚ: Темур Ғаниев, Баҳром Йўлдошев, Дарко Станоевич, Сирож Ҳамроев, Ориф Мамажонов (Санжар Шоаҳмедов, 61), Азамат Исроилов, Артём Никитенко (Достон Абдураҳмонов, 19), Олег Зотеев, Исроил Эргашев, Зафар Холмуродов, Абдураззоқ Жўраев (Александр Востриков, 46).
МЕТАЛЛУРГ: Андрей Сиротюк, Нозимжон Эсонов, Ҳикмат Ҳошимов, Ғулом Ҳалимтоев (Дилмурод Каримов, 64), Дониёр Одилов, Шаҳзод Норбеков, Мирғиёс Сулаймонов, Алишер Зиёвуддинов, Жаводулла Иброҳимов, Сардор Расулов (Шаҳзод Нурматов, 67), Миртўра Акбаров (Зоҳид Абдуллаев, 71).
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Х.Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), А.Усмонов (Тошкент), И.Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент).
Бахтиёр Ширинов твиттери маълумотлари асосида тайёрланди.