Болқонда футбол ўйнаш хавфли, ёмон ўйнаш икки баравар хавфли. Бунга мағлубиятга учраган Босниянинг Приедор шаҳридаги “Рудар” клуби ўйинчилари ишонч ҳосил қилишди. Биелинанинг "Радник" клуби билан ўйинда 2:5 ҳисобида мағлубиятга учраган "Рудар" жамоаси қуйи лигага равона бўлди.
Қайноқ приедорлик “мухлислар” мағлубиятдан шунчалик хафа бўлдики, финал ҳуштаги янграгандан сўнг ўз ўйинчиларидан нима бўлганини сўраш учун меҳмондаги стадион майдонига отилди. Улар футболчиларни клуб футболкаларини ечишга мажбурламоқчи бўлишди – улар бунга лойиқ эмас, дейди мухлислар. Қўшимча далил сифатида муштлар ишлатилган. Қизиғи шундаки, "Рудар" клуби содир бўлган воқеада рақибларни айблади - ўйиннинг ёмон ташкил этилгани жанжалга олиб келди, дейишмоқда.