"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Уго Санчес Роналдунинг бу мавсум Ла лиганинг тўпурарлигини қўлга кирита олмагани ҳақида муносабатини билдирди.
Португалиялик футболчи 46 тўп киритди ва "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессидан 4 та тўп ортда қолди.
"Роналду ўзини қандай ҳис қиляпти, билмадим. Ахир унинг ўтган йил қўйган рекорди бор йўғи бир йилгина турди, холос. Менинг бундай рекордимни 21 йил давомида ҳеч ким янгилай олмаган эди. Роналдунинг ўрнида бўлганимда рекордимни "Барселона" аъзоси янгилаганидан хафа бўлган бўлар эдим", - дейди Санчес.
Эслатиб ўтамиз, Уго Санчес ўз вақтида бир мавсумда 38та гол билан тўпурар бўлган эди. Унинг рекордини Роналду ўтган йили 41 гол билан Роналду янгилаган эди.