Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Реал»нинг энг тушунарли ва мантиқан асосли ғалабаси

Баҳо:
+ | -

Аввалги босқичларда «Реал» ҳисобда олдинга чиқиб олгач, Париж ҳам, «Челси» ва «Сити» ҳам у қадар кўп имкониятга эга бўлмаганди. Аксинча, бу жамоалар синиб қолган, ўйин қовушмаганди.

Финалда ундай бўлмади. «Ливерпуль» ҳисобни тенглаштириш учун етарли имкониятга эга бўлди, 1.15 XG - ўртача 2 голга яраша ўйнади. Куртуа эса, умумий 9 сэйв билан ЕЧЛ финаллари рекордини ўрнатди.

Сабаби, маълумки, «Реал» айниқса тизимли жамоаларга қарши хаос яратиш ва юқори савиядаги ижрочилар тажрибаси ёрдамида ўша хаосни голларга айлантириш билан шуғулланди. Айниқса, ҳисобни ушлаш керак бўлганда бу қўл келади.

«Ливерпуль» ҳам қисман тизимли жамоа, лекин шу билан бирга хаос сценарийси, тўпнинг тезликда у жамоадан бунисига ўтиши, майдон марказисиз футболда ҳам кучли. Клоппнинг «Манчестер Сити»га қарши аввалги ўйинларида бу устунликдан фойдаланарди.

«Реал»га қарши, айниқса, гол ўтказилгач, инглизлар ўша услубга ўтишди - янги «Ливерпуль»нинг юзлари Тиаго ва Диаш ўрнига эски ливерпулчилар, хусусан Фирминонинг тушиши ҳам шундан дарак, менимча.

Шунинг учун ҳам «Ливерпуль» кўп вазият яратди, «Реал»нинг сценарий доирасида ҳам кучли бўла олди. Шунчаки, Куртуа ва Каземиронинг ўта зўр ўйини, Винисиуснинг ягона вазиятдан фойдаланиши, аксарият ливерпулчилар ўз даражасидан пастроқ ўйин кўрсатгани учрашув тақдирини ҳал қилди.

Қисқаси, «Реал»нинг энг тушунарли ва мантиқан асосли ғалабаси.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 06:31, 29.05.2022.
Ўқилди: 7762 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.