"Наполи" президенти Аурелио де Лаурентис ҳимоячи Калиду Кулибалининг "Барселона"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.
"Бу унга боғлиқ, келинг, уни фақат пул қониқтирадими ёки йўқми билиб оламиз. Агар у "Наполи"да яшашни истаса, бу имтиёз", - деди Де Лаурентис.
Аввалроқ 30 ёшли сенегаллик ҳимоячи "Барса" билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.