"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Жерар Ромеро хабар берди.
Қайд этилишича, португалиялик футболчи "Барселона" шарафини ҳимоя қилишни хоҳлайди, аммо Каталония клубидаги молиявий муаммолар ушбу трансферга қаршилик қилиши мумкин.
27 ёшли Бернардунинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилда якунига етади. Transfermarkt уни 75 миллион еврога баҳолаган.