Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Мираброр Усмонов ФИФАнинг 62-Конгрессида қатнашади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ФИФАнинг 62-Конгрессида иштирок этиш учун бугун Тошкентдан Венгрия пойтахтига жўнаб кетган, - дея хабар тарқатмоқда ЎФФ расмий твиттери.

Будапешт шаҳрида ўтказиладиган ФИФА 62-Конгрессида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов, федерация бош котиби Сардор Раҳматуллаевлар қатнашади.

Конгресс - ФИФАнинг халқаро органи бўлиб, унга аъзо миллий футбол федерациялари раҳбарлари 1904 йилдан 1932 йилгача ҳар йили, 1932-1938, 1946-2004 йиллар оралиғида ҳар 2 йилда, 2004 йилдан буён эса яна ҳар йили йиғиладилар.

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ФИФА Конгрессида ушбу халқаро ташкилот мутасаддилари ҳамда ОФК Президенти вазифасини бажарувчи Чжанг Цзилонг билан учрашади.

Манба: www.the-uff.com

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина юртимизда меҳмон бўлган ФИФА президенти Зепп Блаттер 2013 йили бўлиб ўтадиган ФИФАнинг 63-Конгресси Ўзбекистонда ўтиши мумкинлигини айтиб ўтган эди. Ҳозирча, келгуси йили ўтадиган 63-Конгресс Ҳинд океанида жойлашган Маврикий давлатида ўтиши белгилаб қўйилган.

Киритилди: 11:37, 22.05.2012.
Ўқилди: 7472 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик