"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку агенти Федерико Пасторелло билан бошқа ишламасликка қарор қилди ва агентликни тарк этди, деб хабар беради The Guardian.
Манбага кўра, Лукаку агентининг "маслаҳатлари ва йўл-йўриқларидан ҳафсаласи пир бўлганидан" кейин P&P агентлигини тарк этди.
Бельгиялик футболчи хизматларини ҳозирда адвокат ҳимоя қилмоқда, у яқин орада Миланнинг "Интер" бош директори Жузеппе Маротта билан учрашиши режалаштирилган.
29 ёшли ҳужумчининг Лондон клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Лукаку жорий мавсум “Челси” сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.