Кириш Регистрация

"Рома" етакчиси жамоадан кетадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

"Рома" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян ёзда жамоани текинга тарк этади. Sky Sport Italia нашри маълумотларига кўра, Рим клуби раҳбарияти бугун арманистонлик ярим ҳимоячининг вакилларига ўз таклифини яхшиламоқчи эмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа, Миланнинг “Интер” клуби Мхитарян трансфери учун асосий фаворитга айланди. “Нерадзуррилар” ярим ҳимоячига “Рома”га қараганда 500 минг евро кўпроқ маош беришга тайёр.

Жорий мавсумда Мхитарян Италия чемпионатида 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Арманистонлик футболчи 2019 йилнинг ёзида Лондоннинг “Арсенал” клубидан “Рома”га ўтган эди.

Киритилди: 18:48, 31.05.2022.
Ўқилди: 6134 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8382]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4432]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4358]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3842]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3822]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3719]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3118]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2823]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2674]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2440]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик