Кириш Регистрация

Марсело Бразилияга қайтмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело “Қироллик клуби”ни тарк этиб, Бразилияга қайтмаслигини айтди.

"Мен Чемпионлар лигасида ўйнаш учун ҳали керакли даражага эга эканлигимга ишонаман. Чемпионлар лигасида юқори савияда ўйнашни давом эттиришим учун яна бир неча йил бор. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб турнир.

Мен ёлғон гапирмайман. “Ботафого” ёки “Флуминенсе”га бораман, дейишаётганини кўп кўраман. Сизга аниқ айтаман ҳозир Бразилияга қайтиш ниятим йўқ. Энди менга керак бўлган нарса ташвишсиз ва телефонга тегмасдан 10 кунлик таътил", - дея футболчининг сўзларини келтиради O Dia.

34 ёшли бразилиялик футболчи 2007 йилдан бери "Реал" сафида ўйнайди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг июнида якунига етади.

Марсело “Реал” сафида 545 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол ва 103 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 19:41, 31.05.2022.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.