"Манчестер Сити" ҳимоячилари Натан Аке ва Александр Зинченко ёзда клубини ўзгартириши мумкин. Журналист Пол Херстнинг сўзларига кўра, раҳбарият ҳар икки футболчига клубга муносиб таклиф тушса, жамоани тарк этиши мумкинлигини тушунтирган.
Зинченко Лондоннинг "Арсенал" жамоасининг ушбу мавсум оралиғидаги мақсадларидан бири, аммо "канонирлар" бош мураббий Микел Артета ярим ҳимояда фойдаланмоқчи бўлган украиналикни олиш учун ҳозирча жиддий ҳаракат қилишмади.
Акега келсак, футболчи 2020 йилнинг ёзида "Борнмут"дан кўчиб ўтганидан кейин асосий жамоа футболчисига айлана олмади.