Blancosлар юлдузи каталонияликлар даври якун топганлигига ишонмоқда ва ўтган мавсумдаги ўз хатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб, "Олтин тўп"ни олишга айнан ўзи муносиб экалигини таъкидламоқда.
"Ўйлашимча, давр ўзгарди. Биз "Барселона"ни қйин бўлган учрашувда, ўз уйларида енгишни уддаладик. Улардан тўққиз очкога ўзиб кетганимиз бу жуда катта фарқдир".
"Ҳаммаси ўзгарди, деб умид қиламан ва бу бир неча йиллар давом этади, деб умид қиламан. "Барселона" ҳам, биз ҳам ажойиб жамоамиз. Менимча, биз ҳозирда яхшироқ жамоа эканлигимизни кўрсата олдик".
Шунингдек, португалиялик футболчи каталонияликлар устози Гвардиоланинг хизматларини алоҳида таъкидлаб, унга келажакда омад тилади.
"У катта ишларни амалга оширди ва кўп унвонларни қўлга киритди. У буюк жамоа қура олди. Мен унинг қилган ишларини олқишлайман ва келажакда омад тилайман".
"Олтин тўп" соврини ҳақида гапирар экан футболчи жумладан шундай фикр билдирди: "Мен "Олтин тўп" совринини кимга топширишни ҳал қилмайман. Лекин, ўйлашимча фантастик мавсум ўтказдим ва жудаям аҳамиятли ва ғалаба қозониш қийин бўлган Ла-Лига ғолиблигини қўлга киритдим. Келинг, воқеаларни кузатиб турамиз. Мен Европа чемпионатида ҳам иштирок этаман ва унда ҳам яхши иштирок этишга ҳаракат қиламан. Балки, ундаги иштироким ҳам менга Олтин тўпни олишишмга кўмаклашар".
"Назаримда, шахсий ўйин жиҳатдан 10 балли мавсум ўтказдим, жамоавий ўйин жиҳатдан эса 9 баллик. Чунки, биз янада кўпроқ соврин ютишимиз мумкин эди, масалан Чемпионлар Лигасини".
"Мақсадим — кейинги йил бу йилгидан ҳам яхшироқ футбол ўйнаш. Кейинги мавсумда 46 тадан кўп гол уриш мураккаб эканлигини тушуниб турибман, лекин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аниқ ишонаманки, бундан-да яхши ўйин кўрсата оламан. Ҳамма рекордларни қайта такрорлаш осон эмас, лекин эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди".