Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ЎФА президенти Ўзбекистон U23 терма жамоаси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун юртимиз майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги баҳслари старт олади. Мезбон Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса гуруҳ босқичида Туркманистон, Қатар ва Эрон вакилларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА Президенти Абдусалом Азизов Туркманистон билан бўлиб ўтадиган илк ўйин олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Дастлаб, футболимиз раҳбари ёшлар жамоамиз олдида турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирди.

Энг аввало, терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчи учун фахр эканлиги, жамоа бирдам бўлиб, Ватан шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, жамоанинг олдида турган асосий мақсадлардан бири — Париж Олимпиадасига пухта ва тизимли тайёргарлик кўриш, ҳар бир футболчи профессионализм, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилиб бориши кераклиги айтилди. Ижобий натижага эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди.



Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан кейин Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штаб томонидан футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни борасида маълумотлар эшиттирилди. ЎФА Президенти футболчиларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 05:42, 01.06.2022.
Ўқилди: 2309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3868]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3797]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3584]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3336]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3256]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3039]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2272]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2109]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2091]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик