“Манчестер Сити” сафида тўп сураётган Украина терма жамоаси футболчиси Александр Зинченко махсус операция бошланганидан сўнг ватанига қайтиш истаги бор-йўқлиги ҳақида гапирди.
“Мен ҳаётимда бир неча бор қурол тутганман. Англияда қолсам, мамлакатга фойдалироқ бўламан деб ўйлайман. Мен гуманитар ёрдам бераман, ижтимоий тармоқларни фаол бошқараман ва интервью бераман” - деди футболчи матбуот анжуманида.
Бугун Украина терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш ҳуқуқи учун плей-офф ўйинида Шотландия терма жамоаси билан учрашади.