Лондоннинг "Челси" клубини вақтинчалик бошқариб борган Роберто Ди Маттео клубдаги фаолиятини давом эттириши мумкин.
Клуб хўжайини Роман Абрамович Роберто Ди Маттеога бир йиллик синов муддатли шартнома таклиф қилди, дея хабар бермоқда The Times интернет нашри.
Манбанинг маълум қилишича, олдин фақатгина Хосеп Гвардиоланигина клубда кўришни хоҳлаётганди, бироқ жамоа Европа Чемпионлар Лигасида ва Англия кубогида ғалаба қозонгач, Ди Маттеога яна бир бор имкон беришга қарор қилди.