Роберто Манчини Италия терма жамоасининг мағлубияти ҳақида гапирди.
Аргентиналиклар Италияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Финалиссима ғолибига айланишди.
"Биринчи бўлимда иккита гол урилган вазиятда иккита хатога йўл қўйдик, кейин эса улар тўпга яхшироқ эгалик қилишди, улар биздан кучлироқ эди."
“Гол уришга ҳаракат қилишимиз керак эди, бироқ бизда кўп имкониятлар бўлмади. Биринчи бўлимда биз жуда яхши ўйнадик ва ўйинда қатнашдик. Иккинчисида ғалаба қозониш учун жуда кам ҳаракат қилдик”, деди Италия терма жамоаси бош мураббийи.