Ҳимоячи Антонио Рюдигер "Челси"дан "Реал"га ўтгани ҳақида фикр билдирди.
"Реал Мадрид"га ўтганимни эълон қилишдан хурсандман. Янги қийинчиликларни ва бу буюк клуб учун биринчи ўйинни кутмоқдаман", - деб ёзди Рюдигер Twitter саҳифасида.
Бугун, 2 июн куни Мадриднинг “Реал” клуби 29 ёшли Рюдигер билан 4 йиллик шартнома тузилганини эълон қилди. Немис футболчиси Мадрид клубига эркин агент сифатида ўтди.
2021/22 йилги мавсумда немис футболчиси “Челси” сафида 54 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.