Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Ўзбекистон (U16)нинг «Каспий Кубоги»да ўйнайдиган таркиби аниқ

Баҳо:
+ | -

Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон (U16) ўсмирлар терма жамоасининг «Каспий Кубоги» мусобақасида иштирок этадиган таркиби аниқ бўлди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Манбада кўрсатилишича, 26 май куни Тошкентда тўпланадиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси, 29 майга қадар «Чиғатой» терма жамоаларни тайёрлаш марказида машғулот олиб боради ва айнан 29 май куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрига жўнаб кетади. Тақвимга кўра илк ўйин 30 май куни Япония ўсмирларига қарши бўлиб ўтади. 31 май куни Туркияга қарши майдонга чиқилса, 2 июнь куни Грузия ўсмирлар терма жамоаси билан учрашув ўтказилади. 4 июнь куни «Каспий Кубоги»да қатнашаётган 8та мамлакат ўсмирлар терма жамоаси ўз гуруҳида эгаллаган ўрнига қараб, финал, 3-5-7 ўринлар учун майдонга чиқишади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, «А» гуруҳини мезбон Озарбойжон, Латвия, Қозоғистон ва Қирғизистон терма жамоалари ташкил қилишган.

Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган жамоа қитъанинг энг нуфузли ўсмирлар турнирида Сурия, Хитой ва Ҳиндистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Қуйида Бокуга йўл оладиган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин.

ФУТБОЛЧИ

АМПЛУА

ЖАМОАСИ

1.

Шохрухжон Эшбўтаев

Дарвозабон

Янгиер

2.

Сарвар Каримов

Дарвозабон

Локомотив

3.

Жамшид Болтабоев

Ҳимоячи

РОЗК

4.

Иброҳим Абдуллаев

Ҳимоячи

Пахтакор

5.

Жавлонбек Раҳмонбердиев

Ҳимоячи

Локомотив

6.

Акромжон Комилов

Ҳимоячи

Бунёдкор

7.

Ислом Исмоилов

Ҳимоячи

Пахтакор

8.

Шоҳжаҳон Қиличев

Ҳимоячи

Машъал

9.

Достонбек Ҳамдамов

Яримҳимоячи

Бунёдкор

10.

Изатилла Абдуллаев

Яримҳимоячи

Пахтакор

11.

Алишер Мирзаев

Яримҳимоячи

РОЗК

12.

Жавоҳир Сиддиқов

Яримҳимоячи

РОЗК

13.

Отабек Шукуров

Яримҳимоячи

Машъал

14.

Мирмухсин Юсупов

Яримҳимоячи

Машъал

15.

Равшанбек Хурсанов

Яримҳимоячи

РОЗК

16.

Жоҳжаҳон Аббосов

Ҳужумчи

Машъал

17.

Муҳиддин Одилов

Ҳужумчи

РОЗК

18.

Улуғбек Давлатов

Ҳужумчи

Бунёдкор

 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:28, 23.05.2012.
Ўқилди: 6121 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.