Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис Миллатлар лигасида Дания билан ўйин (1:2) натижаси ҳақида фикр билдирди.
“Албатта, бу мағлубиятдан ҳафсаламиз пир бўлди. Бу ўйиндан хулоса чиқаришимиз керак. Бу омадсизлик бизнинг муваффақиятли сериямизга барҳам берди. Биз яна ғалаба таъмини ҳис қилишимиз керак", - дея Льориснинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.