The Athletic хабарига кўра, "Лидс" ҳужумчиси Рафинья жамоани тарк этиши мумкин.
Манбага кўра, 25 ёшли бразилиялик футболчига "Барселона" фаол қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, инглиз клуби футболчи билан камида 70 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.
Рафинья ўтган мавсумда "Лидс" сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Бразилиялик футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.