Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"да йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” мухлисларининг овоз бериши натижасида сэр Мэтт Басби совринини қўлга киритди.
37 ёшли футболчи тўртинчи бор ушбу совринга эга чиқди. Худди шунча бор Давид Де Хеа ҳам ушбу мукофотга эга чиққан.
Португалиялик футболчи 2003/04, 2006/07 ва 2007/08 йилги мавсумларда "Манчестер Юнайтед"нинг энг яхши футболчиси совринини олганди.
Жорий мавсумда Роналду “қизил иблислар” сафида барча турнирларда 38 та ўйинда 24 та гол урди.