"Барселона" ёзда ҳужумчи Мартин Брейтуэйт билан хайрлашмоқчи. Бироқ 30 ёшли даниялик футболчи клубни тарк этишни истамаяпти ва музокараларга тўсқинлик қилмоқда, деб хабар беради Sport.es.
Каталония клуби футболчининг хатти-ҳаракатидан ниҳоятда норози.
"Барса" раҳбарияти аллақачон футболчининг агенти билан боғланиб, футболчи музокараларни бошламаса, унга нисбатан қаттиқ санкциялар қўллаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
2021/22 йилги мавсумда даниялик форвард Каталония клуби сафида Ла Лигада 4 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.