Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Футзал. Юнусов ва Самигов таркибдан чиқарилди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 май куни тонгда БААга учиб келди. Хабарингиз бор, терма жамоамиз Осиё чемпионатига сўнгги тайёргарлик босқичини Испанияда ўтказди ва ўша ердан Дубайга етиб келди.

Терма жамоамиз беш юлдузли "Ал-Бўстон Роната" меҳмонхонасига жойлашишди. Шунингдек, ушбу меҳмонхонада Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақиблари — Кувайт, Хитой ва Индонезия терма жамоалари ҳам истиқомат қилишади. Бундан ташқари "С" гуруҳининг тўрттала жамоаси (Эрон, Австралия, Жанубий Корея ва Қатар) ҳам ушбу отелга жойлаштирилишган.

Терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендез Дубайга келган кунннинг ўзидаёқ 2 маҳал машғулот ўтказди. Ҳар бир машғулот ўртача бир ярим соатдан давом этди. Машғулотларда 14 нафар футболчи иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, терма жамоанинг Испаниядаги йиғинига 16 нафар футзалчи йўл олгани. Мусобақа регламентига кўра, терма жамоа мусобақада 14 нафар ўйинчи билан иштирок этиш ҳуқуқига эга. Шу боис Мендез 2 нафар футболчи — Артур Юнусов ва Фахриддин Самиговни рўйхатдан чикариб ташлашга мажбур бўлди. Юнусов чемпионат бошлангунча олган жароҳатидан тўла фориғ бўлишга улгурмаган бўлса, чап оёғи билан кучли зарбага эга бўлган Самигов эса қолган футболчиларга нисбатан кучсизроқ деб топилди. Рўйхатдаги 14та футзалчининг 3 нафари дарвозабон ҳисобланади.

Кун сўнгида Осиё футбол конфедерацияси вакиллари меҳмонхонада иштирокчи терма жамоалар билан йиғилиш ўтказишди ва унда ўйин қоидалари ва турли ташкилий масалалар ҳақида тушунтириш беришди.

Футзал бўйича Осиё чемпионатига эртага старт берилади. Ўзбекистон ўзининг илк учрашувини "Аш-Шабоб" спорт мажмуасида Кувайт терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин 13:00 (Тошкент вақти билан)да бошланади.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби:

 

 

Футболист
Д.Р.
Клуб
1.
Рустам Умаров (дарвозабон)
26.05.84
Бунёдкор
2.
Олег Тукмаков (дарвозабон)
25.11.92
Пахтакор
3.
Николай Кравченко (дарвозабон)
03.08.80
Ардус
4.
Нодир Элибоев
02.10.82
Ардус
5.
Дилшод Ирсалиев
31.12.83
Ардус
6.
Жамолиддин Машарипов
12.08.85
Ардус
7.
Шуҳрат Тожибоев
18.02.81
Строитель-З
8.
Хуршид Тожибоев
28.12.83
Максам-Чирчиқ
9.
Константин Свиридов
11.03.88
Ардус
10.
Фарҳод Абдумавлонов
12.11.87
Ардус
11.
Дилшод Раҳматов
04.12.89
Ардус
12.
Мақсуд Файзуллаев
17.04.86
Строитель-З
13.
Олег Холмуҳаммедов
25.11.85
Локомотив
14.
Умид Холматов
02.06.83
Максам-Чирчиқ
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:27, 24.05.2012.
Ўқилди: 6649 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.